IIB

Скутер ва самокатдаги ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори билан танишинг!

Бу бўйича қонун Президент томонидан имзоланди. •Қонунга кўра, скутерлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариб бораётган шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги — 💰Базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида (123 минг 300 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. •Шунингдек, скутер ва самокатларни белгиланган тартибда нур қайтаргичлар ва чироқлар билан жиҳозланмасдан ҳайдаса — 💰 БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (185 минг сўм) жарима солинади . •Индивидуал ҳаракатланиш воситаларининг ва скутерларнинг ҳайдовчилари одамларни ташиса — 💰БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (185 минг сўм) жарима солинади . •Скутер ёки индивидуал ҳаракатланиш воситасини бошқариб бораётган шахснинг алкоголли ичимлик, гиёҳвандлик моддаси таъсирида ёки ўзгача тарзда маст бўлган ҳолда йўл ҳаракати қоидаларини бузи ши —  💰БҲМнинг уч баравари миқдорида (1 млн 110 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.👇

#Жарима