Prokratura

Ғиждувонда аксиз маркасиз сигаретлар сотувдан тўхтатиб қолинди

Прокуратура департаментининг Бухоро вилояти бошқармаси, ИИБ ЙҲХБ ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида “Сармижон” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.З. фуқаро С.С. бошқарувидаги “ISUZU” русумли автомашинасида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 2 500 қути умумий баҳоси 40 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Ғиждувон бозорида сотиш учун олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿

#Жиноят ва жазо.