Prokratura

Бухорода ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида қонунга хилоф равишда У.С. фуқаро А.Ф.га хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 10 турдаги жами 5 947 қути дори воситасини 114 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

#Жиноят ва жазо.