Buxoro

Бухорода 430,7 тонна Аи-80 маркали автобензинни ноқонуний равишда улгуржи сотиб юборган МЧЖ аниқланди

Когон тумани “Ўба чўли” МФЙда жойлашган “N.P.” МЧЖга қарашли АЁҚШда нефт маҳсулотларини сотувга чиқарилиши бўйича ноқонуний ҳолат аниқланди. Шахобча иш фаолиятида бўлмасада, “Бухоро нефт базаси” МЧЖдан жами 430,7 тонна (3,7 млрд сўмлик) АИ-80 маркали автобензинни шахобча сиғимларига туширилмасдан автоцистерна орқали улгуржи сотиб юборилган. Ушбу АЁҚШ биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

#Тезкор тадбир