Buxoro

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 2025 йилнинг 1-чораги давомида 218 нафар шахсга нисбатан 190 та жиноят иши мазмунан кўриб тамомланган.

Шундан 91 та жиноят иши бўйича 113 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. Кўриб тамомланган 12 та жиноят иши бўйича 17 нафар шахслар суд залида қамоқдан озод қилинган. Жиноят кодексининг 661-моддасига асосан томонларнинг ихтиёрий ярашганлиги муносабати билан 52 нафар шахсга нисбатан 48 та жиноят ишлари тугатилган. 2025 йилнинг 1-чораги давомида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлинмаси ҳисобида турган: 56 нафар маҳкум озодликни чеклаш жазосидан; 34 нафари ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан; 5 нафари муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосидан муддатидан илгари шартли озод қилинган. Шунингдек мазкур даврда: 43 нафар сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморлар мажбурий даволанишга ётқизиш бўйича; 29 нафар муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсни реабилитация марказига жойлаштириш тўғрисида; 1 нафар вояга етмаган шахсларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштириш тўғрисида; 1 нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин – қизларни ҳимоя ордерлари амал қилиш муддатлари узайтириш тўғрисида суд қарорлари чиқарилган. Мазкур даврда жами 1635 нафар шахсга нисбатан 1480 маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўриб тамомланган бўлиб, бундан 654 нафар шахсга нисбатан 622 та маъмурий иш бўйича МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилган.

#Суд