IIB

Қидирувдаги ромитанлик шахс Россиядан экстрадиция қилинди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126¹-моддаси 4-қисмида назарда тутилган оғир жиноятни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ромитан тумани “Хоса” маҳалласида рўйхатда турувчи, 1989 йилда туғилган О.Қ. исмли фуқаро Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасига асосан айбланиб, терговдан яшириниб юрган. Унинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилши лозим бўлган ҳолатлар сабабли, Ромитан туман ички ишлар бўлими томонидан қидирув эълон қилинган. Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, қидирувдаги шахс Россия Федерациясида яшириниб юргани аниқланган. Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган чоралар эвазига О.Қ. қўлга олиниб, белгиланган тартибда Ўзбекистонга экстрадиция қилинди. Ҳозирда у тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиб, жиноят иши доирасида суриштирув ишлари давом эттирилмоқда

#Жиноят ва жазо