Buxoro

Россиялик меҳмонларнинг қадами узилмаяпти

Кеча Омск вилояти раҳбарияти келиб айланган бўлса, бугун Татаристон президенти Минниханов Бухорода пайдо бўлди. Ҳафта бошида РФ ташқи ишлар вазири Самарқандга келиб тарихий мажмуаларда рус тилида ёзув йўқлиги ҳақида гапириб, ўзбек сегментидаги фаолларни ғазабини келтирди. Нафақат ғаламис блогерлар, балки расмийлар, ректорлар, депутатлар ҳам ўз муносабатини билдирди. Ҳайтовур, Татаристон раҳбари Ботир Зарипов билан қучоқлашиб кўришибди.. Бизга ҳурматмиизни ўрнига қўядиган ва ўз ҳурматини йўқотмайдиган дўстлар керак. Қандайдир агрессив характерини кўрсатиб, рус тилидаги ёзувларни жойлаштиришни талаб қилиши, учоқ трапида кутиб олишга чиққан юқори лавозимдаги мезбонни елкасидан итариш каби ҳаракатлар муносабатларга путур етказади. Профессор Шерзодхон Қудратхўжа айтганидек, биз Россиянинг коллонияси эмасмиз. П.С. Ишқилиб, меҳмонлар борадиган обеъктлар дарров "русчалаштириб" қўйилмаган бўлса-да.Дея пост қолдирган Бухоро 24 таҳририятидаги ҳамкасб ларимиз.

#Ҳамкорлик