Iqtisodiyot

1-майдан электр энергияси ва табиий газ нархлари ошди

Электр энергияси учун янги тарифлар қуйидагича: 🔺 ойига 200 kWh’гача (базавий меъёр доирасида) — 600 сўм (бунгача 450 сўм эди); 🔺 201 - 500 kWh — 800 сўм; 🔺 501 - 1000 kWh — 1 минг сўм; 🔺 1001 - 5000 kWh — 1 минг 500 сўм; 🔺 5001 - 10 000 kWh — 1 минг 750 сўм; 🔺 10 000 kWh ва ундан юқори — 2 минг сўмдан. 🔥 Табиий газ учун янги тарифлар эса қуйидагича: 🗓 Иситиш мавсумида (ноябр-февраль): 🔸 ойига 500 куб/метргача (базавий меъёр доирасида) — 1 минг сўм (бунгача 650 сўм эди); 🔸 501 - 2 500 куб/метргача — 1 минг 800 сўм; 🔸 2 501 - 5 000 куб/метргача — 2 минг 100 сўм; 🔸 5001 - 10 000 куб/метргача — 2 минг 500 сўм; 🔸 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдорда — 3 минг сўм. 🗓 Бошқа мавсумда (март-октябр): 🔸 ойига 100 куб/метргача (базавий меъёр доирасида) — 1 минг сўм; 🔸 101 - 2 500 куб/метргача — 1 минг 800 сўм; 🔸 2 501 - 5 000 куб/метргача — 2 минг 100 сўм; 🔸 5 001 - 10 000 куб/метргача — 2 минг 500 сўм; 🔸 10 001 куб/метр ва ундан юқори миқдор учун — 3 минг сўмдан. ⛽️ Шунингдек, АГТКШлар учун бир куб/метр табиий газ 2 минг 500 сўмдан (бунгача 1 минг 800 сўм эди) етказиб берилса, иссиқлик электр станциялари ва иссиқлик электр марказлари бунинг учун 1 минг 800 сўмдан (бунгача 1 минг 500 сўм эди) тўлашади. Аҳолига маиший эҳтиёжлар учун сотиладиган суюлтирилган газнинг 1 килоси эса 2 минг сўм (бунгача 1 минг 600 сўм эди) этиб белгиланди.

#Комунал тўлов