Prokratura

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот ва Вобкент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “Ж.М.” хусусий корхонаси, “S.S.” оилавий корхонаси ҳамда “T.J.” МЧЖга қарашли спиртли ичимликлар сотувчи савдо дўконларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, жами 18 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#Тезкор