
Prokratura
Бухорода 118,2 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Қ. ўзининг яшаш хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида яширин тарзда уланиб, жами 118,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда