O'zbekiston

Ўзбекистонда сиртқи таълим ўрни қандай тўлдирилади?

Ўзбекистонда бундан кейин сиртқи таълим ўрни қандай тўлдирилиши ва маълум иш ўрнига эга абитуриентлар учун қандай таълим шакли таклиф этилиши юзасидан маълумот берилди. Унга кўра, 2025/26 ўқув йилидан бошлаб сиртқи таълим шаклига қабул тўхтатилган бўлса-да, ишлаб юрган фуқароларнинг олий таълим олиш имкониятлари чекланмайди. Келгусида кундузги таълимга муқобил шакллар, жумладан, масофавий, кечки ва мақбуллаштирилган кундузги (part-time) таълим шакллари босқичма-босқич ривожлантирилиб, уларга қабул кўрсаткичлари кенгайтириб борилади. Бу эса муайян иш ўрнига эга абитуриентлар учун ўқиш ва меҳнат фаолиятини бир вақтда олиб бориш имконини беради. Масофавий таълим замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этилиб, талабаларга бевосита таълим муассасасига келмасдан билим олиш имконини яратади. Шу билан бирга, кечки таълим шаклида ўқиш иш вақтидан кейинги соатларда амалга оширилиб, ишловчи шахсларга қулай графикда таълим олишни таъминлайди. Ҳукумат томонидан бу соҳадаги ташкилий-ҳуқуқий механизмлар такомиллаштирилиши, ўқув дастурларининг талабга мослаштирилиши ва таълим сифатининг таъминланиши бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда. @Buxarabest

#таълим