
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНДИ ЯНГИ УЙ СОТИБ ОЛГАНЛАР ҚУРУВЧИНИ ХИСОБ РАҚАМИГА ЭМАС ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ БАНККА ПУЛ ТЎЛАЙДИЛАР
Янги уйлар учун шартнома қилишда янги тизим — 1 июлдан амалда 2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда уй харид қилиш бўйича янги тизим жорий этилади. Эндиликда: 🔹 Фақат рўйхатдан ўтган қурилиш объектлари бўйича шартнома тузилади; 🔹 Пул тўғридан-тўғри қурувчига берилмайди, балки банкдаги махсус “эскроу ҳисобварақ” орқали ўтади; 🔹 Қурилиш камида 30% тайёр бўлса, банк кредит беради ёки пулни қурувчига ўтказади; 🔹 1 июль – 31 декабрь оралиғида икки тизим (эски ва янги) параллел ишлайди; 🔹 2026 йил 1 январдан фақат эскроу тизими орқали пул тўлаш мумкин бўлади; 🔹 “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими жорий этилади; 🔹 Улушли шартномалар бўйича маълумотлар автоматик солиқ органларига юборилади. Эскроу нима? Бу — харидор пули банкдаги махсус ҳисобда сақланиб туриши, қурилиш белгиланган босқичга еткандан кейингина маблағ қурувчига ўтиши дегани. ПС/ ЭНДИ КАТТА ПУЛИ БЎЛМАГАН ВА МИЖОЗЛАРНИНГ ПУЛИГА ДОМ ҚУРАДИГАН ҚУРУВЧИЛАРНИ ДАВРИ РАСМАН ТУГАДИ ДЕСАК БЎЛАВЕРАДИ... Яқинларга юбориб қўйинг.