O'zbekiston

Тергов судьяси пора билан қўлга тушди

Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судьяси М. С. фуқаро О. Р.га оид жиноят иши бўйича ёрдам бериш эвазига маълум миқдорда пул олган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди. Олган пулларининг бир қисмини аризачининг талаби билан қайтарган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Аммо хабарда тергов судясига нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Денов суди собиқ раиси 5 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берган эдик.

#Жиноят ва жазо