Buxoro

Бухоронинг иккита туман судига раис тайинланди

Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ: Қурбонов Завқий Ибодиллоевич – судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди; Тожиев Жўрабек Мухторович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Қоровулбозор туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Шунингдек, Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Бухоро туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; Ниёзов Яшин Комилжонович – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди.

#Тайинлов