Jamiyat

Иш ҳақи ва стипендиялар миқдори оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ: 2025 йил 1 августдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади. 2025 йил 1 августдан бошлаб: ▪️ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 271 000 сўм; ▪️ базавий ҳисоблаш миқдори – 412 000 сўм этиб белгиланади. Шунингдек, ▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм этиб; ▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм этиб; ▪️ кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 420 000 сўм этиб белгиланди.

#Тезкор