
Бухоронинг икки туманига судья тайинланди
Бугун Судьялар олий кенгашининг очиқ танлов шаклидаги йиғилиши бўлиб ўтди. Муқобиллик асосида ўтган танловда куни кеча Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирган магистрларни судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинлаш масаласи кўриб чиқилди. Улардан икки нафари Бухоро вилоятида иш бошлайдиган бўлди. Жумладан, Юлдошев Шерали Зойирович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг судьяси лавозимига; Қорёғдиев Ҳабиб Рўзибоевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига фуқаролик ишлари бўйича Пешку туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.