
Ҳокимликлар ходимларининг маҳнатига ҳақ тўлашнинг янги тизими жорий этилади
Президент Фармонига кўра: ➖ бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари иш ҳақига уларнинг лавозим маошига нисбатан устамалар белгилаш ва ходимларни мукофотлашга йўналтирилади; ➖ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик билан ва виждонан бажарган юқори малакали ходимларни рағбатлантириш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ишда эришган ютуқлари учун лавозим маошининг 100 фоизигача миқдорда шахсий устамалар белгилашга рухсат берилади; ➖ харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар доирасида ойлик ёки чораклик устамалар белгиланиши мумкин; ➖ ходимларни мукофотлаш юбилей, байрамларда ҳамда ҳисобот даври якунида амалга оширилиши мумкин. Бунда мукофотнинг миқдори харажатлар сметасида бонус тўловлари учун режалаштирилган маблағлар миқдоридан (имкониятидан) келиб чиққан ҳолда маблағлар доирасида ходимнинг умумий натижалардаги шахсий улушига қараб белгиланади ҳамда мукофотнинг юқори миқдори чегараланмайди.