Туман ҳокими, вилоят ҳокими ўринбосари, ҳоким ёрдамчиси, фермер хўжалик тракторчиси: давлат мукофоти билан тақдирланганлар эълон қилинди
Президентнинг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди. Тақдирланганлар орасида бухоролкилар ҳам бор. 🏅 «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан: Нематова Наргиза Исамиддиновна – Олот тумани ҳокими; 🏅 «Дўстлик» ордени билан: Акрамова Хушвахт Норкуловна – Бухоро шаҳридаги «Биродар шаҳарлар» жамияти раиси; 🏅 «Келажак бунёдкори» медали билан: Бозоров Миршодбек Шукур ўғли – Ромитан туманидаги «Тарнаут» маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси; 🏅 «Жасорат» медали билан: Мансуров Замир Бақоевич – Вобкент туманидаги шахсий томорқа ер эгаси; 🏅 «Шуҳрат» медали билан (100 ёшдан ошган): Тешайев Ачил – Жондор тумани; 🏅 «Шуҳрат» медали билан: Арашов Жалол Самандарович – вилоят ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари; Рўзиев Азамат Абдирашидович – Қоракўл тумани «Мирзақалъа» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси; Ҳайдаров Илғор Баракаевич – Шофиркон туманидаги «Азим Шофиркон юлдузи» фермер хўжалиги трактор ҳайдовчиси