Buxoro

Қоракўлда ноқонуний порох ва жанговар патронларни сақлаган шахс ушланди

Туманда ноқонуний тарзда порох ва жанговар патронлар сақланиши фош этилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди. Қайд этилишича, Бухоро вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний равишда ўқ-дориларни сақлаш билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Олдиндан олинган маълумотларга асосан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоракўл туманида яшовчи фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада икки дона сариқ рангли металл идишга солинган 385 грамм кукунсимон порох ҳамда 75 дона турли калибрли ов қуролларига мўлжалланган жанговар патронлар борлиги фош этилган. Маълумот учун, жиноят кодексининг 248-моддасига биноан фуқароларнинг қурол-яроғ, жанговар ўқ-дорилар ёки портловчи моддаларни қонунга хилоф равишда сақлаши, олиб юриши ёки ўтказиши жиноят ҳисобланади. Шунингдек, “Қурол тўғрисида”ги қонун ва бошқа амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бундай буюмларнинг муомаласини қатъий тартибга солади. Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

#Тезкор