Жондорда суд қарори ижросини таъминлаш мақсадида давлат муассасаси мулки хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Ромитан туманлараро судининг 2025 йил 9 сентябрдаги ижро варақасига асосан, қарздор — “Жондор туман сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасидан ундирувчи Б. Адизов фойдасига 37 519 244 (ўттиз етти миллион беш юз ўн тўққиз минг икки юз қирқ тўрт) сўм миқдорида иш ҳақи ундириш белгиланган. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Жондор туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тегишли ижро ҳаракатлари бошланган. Қарздор корхона томонидан ижро ҳужжати талаби ихтиёрий тартибда белгиланган муддатда бажарилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро чоралари кўрилган. Шу мақсадда қарздор муассаса мулкларига тақиқ қўйилиб, автотранспорт воситаларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бўлим ходимлари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган. Қарздорлик белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ундирув мазкур автомашинага қаратилиши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилган. Ҳозирда ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда