Jamiyat

Маромийлик” лойиҳаси йўлга қўйилади

Дабдабали тўйлар, ортиқча сарф-харажатли маросимларни ихчамлаштириш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган “Маромийлик” лойиҳаси ишга тушмоқда. Лойиҳа республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Бу ташаббус жамиятда тўй ва маросимларда меъёрни сақлаш, инсонийлик ва қадриятларга асосланган маданиятни ривожлантириш мақсадида ташкил қилинади. Дастур 90 кунлик чора-тадбирларни назарда тутиб, тадбир доирасида маънавий-маърифий ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган. Мазкур ҳаракат исрофгарчиликка қарши курашиш, миллий анъаналарни асраб-авайлаб, уларни замон талабларига мос равишда давом эттиришга хизмат қилиши кутиляпти. Бу давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда бутун жамиятнинг бирлашган ҳаракати бўлади, ҳар бир фуқарода меъёр ва одобга асосланган ҳаёт тарзини шакллантиришга асосланади. Айтиш мумкинки, ўзбек жамияти бундай лойиҳага жуда муҳтож ва бу лойиҳа кутилганидек самара бериши биз учун жуда муҳим.

#Расман