CCB

Док1 дори машмашаси

#Тезкор #ана_холос ⚡️Jurabek laboratories «Док-1 Макс»дан жабрланганларга 75 млрд сўмдан ортиқ маблағни 3 йил ичида тўлаб беришга тайёрлигини билдирди, эвазига Сардор Кариевни озодликка чиқаришни сўради Ўзбек-араб қўшма корхонаси ҳисобланган Jurabek laboratories Ўзбекистонда энг камида 68 нафар боланинг ўлими ва 16 нафар боланинг ногирон бўлиб қолишига олиб келган «Док-1 Макс» жабрланувчиларига суд томонидан белгиланган 75 миллиард 756 миллион сўм миқдоридаги маънавий зарарни 3 йил ичида бўлиб-бўлиб тўлаб бериш таклифи билан чиқди. Бундай илтимосномани корхонанинг айни кундаги директори Мунира Кариева (у Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Кариевнинг онаси) Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси ва апелляция инстанциясига киритган. Мунира Кариева Jurabek laboratories таъсисчиларидан бири сифатида бу маблағларни корхона даромадидан дивиденд сифатида ечиб олишини, бунга эса кўпроқ муддат кетишини, МЧЖ ҳисобидан бирданига 75 млрд сўмни ечиб олиш имкони йўқлигини айтган. Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Фармацевтика агентлигининг собиқ директори Сардор Кариевга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди. @Buxarabest

#Тезкор