Бухорода машинага йўловчи сифатида чиқиб 44 миллион сўм пулларни ўмарган Андижонлик эркак ушланди
Бухоро вилояти ИИБнинг 102 бошқарув марказига келиб тушган хабарга кўра, 28 апрель куни тахминан соат 21:00 ларда номаълум шахс автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, ҳаракат вақтида, ҳайдовчининг чалғиб қолганлигидан фойдаланиб, салонда бўлган 44 миллион сўм нақд пулларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича олиб борилган техник, тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Андижон вилоятида яшовчи, 1991 йилда туғилган Р.Э. исмли шахснинг содир қилганлиги фош этилди. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда @Buxarabest