Бухоро давлат тиббиёт институти проректори олган «пора»сини қайтараётганда ушланди
Фуқаро Ф.А. Бухоро давлат тиббиёт институтининг илмий ишлари ва инновациялар бўйича проректори М.С. устидан шикоят аризаси билан мурожаат қилган. Аризага кўра, М.С. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, институтнинг физиатрия бўлими ассистенти Ф.А.нинг докторантурада ўқишида, келажакда уни қўшимча илмий раҳбар, деб эътироф этилишини айтиб, унинг илмий ишларини тайёрлаб бериш ва илмий унвон олишига кўмаклашишини билдирган. Бу «хизмат»ларни институт таянч докторантини «рози» қилиш орқали амалга оширишини айтиб, эвазига 1000 АҚШ доллари беришини сўраган. Ф.А. институт проректори М.С.га жорий йилнинг январь ойида 1150 АҚШ доллари берган. Бироқ, проректор томонидан ҳеч қандай кўмак бўлмаган ва Ф.А. ўзи томонидан берилган маблағни М.С.дан қайтариб олиш учун бир неча бор проректорнинг ўзига билдирган. 6 май куни ундан олган порасидан 100 АҚШ долларини «улуш» сифатида қайтараётганда, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган. Терговга кадар текширишда, проректор айбига иқрор бўлиб, қолган 900 АҚШ долларини ҳам ихтиёрий равишда қайтарган. Мазкур холатда, Бухоро Давлат тиббиёт институтининг илмий ишлари ва инновациялар буйича проректорга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (Фирибгарлик) ҳамда 211-(Пора бериш) моддаларининг турли бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Қалбакилаштирилганхалқаротилсертификати Сохта таянч докторантларига асоссиз тўланган 254 миллион сўмдан ортиқ стипендия. Айни кунларда асоссиз тўланган стипендиялар миқдори яна мавжудлиги аниқланмоқда. Таъкидланишича, институтнинг 2023-2024 ўқув йили учун таянч докторантурасига 30 нафардан зиёд талабгорнинг халқаро тил сертификатлари ва бошқа ҳужжатлар қалбакилаштирилгани, ўртача балл кўрсаткичлари сунъий оширилгани, айримлари таянч докторантурага ноқонуний қабул қилингани, тест синовларида қатнашмагани аниқланган. Олиб борилган терговга қадар текшириш ишларида тиббиёт институтининг таянч докторантурасига ноқонуний қабул қилинганлик ҳолатида мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш, ҳужжатларнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланишда ифодаланган жиноят аломатлари аниқланган. Масъул мутасаддиларига нисбатан Жиноят Кодексининг 205- (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суистеъмол қилиш) ҳамда 228-(Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддаларининг турли бандлари билан жиноят иши очилган.