O'zbekiston

Озодбек Назарбеков кийим дўкони рекламасида кўриниш берди

Ўзбекистондаги эркаклар кийим дўконларидан бирининг реклама хусусиятидаги ролигида маданият вазири Озодбек Назарбеков кўриниш берди. Ролик дўконнинг Instagram саҳифасида эълон қилинди. Кенг жамоатчилик вакиллари бу ҳолат қонунбузилиши эканини таъкидламоқда. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонуни доирасида ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

#Тезкор