Buxoro

Бухорода 16 ёшли куёв ва 17 ёшли келиннинг оналарига никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жарима қўлланди

Бухорода вояга етмаган фарзандларининг никоҳ тўйини қилган оналар жаримага тортилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. Маълум қилинишича, Бухорода вояга етмаганларнинг тўй маросими юзасидан қўзғатилгани маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бугун кўриб чиқилган. Вояга етмаган А.А. нинг отаси Н.С. ҳамда вояга етмаган Н.Р. нинг онаси Қ.Н. никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга берганлик (уйлантирганлик) учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-3 моддаси 2-қисми (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Уларнинг ҳар бирига 2 млн 380 минг сўмдан жарима белгиланган.

#Бухоро