Iqtisodiyot

Энди сиртқи ва кечки таълимда ўқийдиганларга таълим кредити берилмайди!

Эндиликда таълим кредити фақат кундузги таълимда ўқиётган талабаларга берилади. Бу ҳақдаги Президентнинг тегишли фармони ЎзАда эълон қилинди. Бунга қадар таълим кредитини сиртқи ва кечки таълимда ўқиётганлар ҳам олиши мумкин эди. Шунингдек, эндиликда иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда таълим кредити тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно). Биринчи босқичлар учун эса бир йиллик контракти миқдорида ажратилади

#Тезкор