Автотранспорт воситаси қайта жиҳозланган деб тан олинадиган ўзгаришлар рўйхати янгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2024 йилдаги 380-сон қарори билан бир қатор янгиликлар жорий этилди, хусусан: электрон рақамли имзонинг амал қилиш муддатини тугатиш асослари белгиланди; болаларни мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш учун расмийлаштирилган йўлланмаларни МТТга ахборот тизими орқали юбориш тартиби жорий этилди; айрим давлат хизматларидан фойдаланиш учун марҳумнинг яқин қариндошларига ариза билан мурожаат қилиш ваколати берилди; йўловчиларни ташиш фаолиятига лицензия олиш ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш хизматларидан композит шаклда фойдаланиш тартиби жорий этилди.