Prokratura
Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Н. фуқаро В.С.дан 240 минг Россия рублини 31,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.