Бухорода 600 млн сўмга яқин қийматдаги электр энергияси ўғирлаган фирмаларга жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ҳудудий бошқармаси ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “B.B.” МЧЖ раҳбари Б.И. ва бошқалар Саноатчилар кўчасидаги кўп қаватли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуасини барпо этишда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 433,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Шу каби, Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида “Ҳ.А.” МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ҳ. сув ресурсларини кўп талаб қиладиган майдондаги экинларни суғориш учун ўрнатилган электр ҳисоблагич схемасини ўзгартириб, жами 152 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.