Алимент ололмаётган болаларга алимент тўловлари жамғармаси алимент тўлаб беради
Ҳукуматнинг 03.08.2022 йил кунги 427-сон қарори қабул қилинган. Қарор билан Алимент тўловлари жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланган. 🔷 Низомга кўра, Жамғарма маблағлари вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун қарздор жиноий жавобгарликка тортилган тақдирда, алимент тўловларидан юзага келган қарздорликни (ушбу жиноят натижасида етказилган зарарни) қоплаб беришга (бирйўла ундирувчига тўлаб беришга) йўналтирилади. 🔷 Алимент тўловларини қоплаб бериш учун мажбурий ижро ҳаракатини амалга оширган давлат ижрочисининг алимент тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори асос бўлиб ҳисобланади. 🔷 Алимент тўловлари қарор олинган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирилмаган ҳолда амалга оширилади. 🔷 Соддароқ айтганда энди алимент ундирувчи алимент тўловчини қўлига пул тушушини кутиб ўтирмайди. Алиментчи қарзини вақтида (2 ой) тўламаса унга жиноий жавобгарлик белгиланади ва унинг барча йиғилган қарздорлиги юқоридаги жамғарма томонидан алимент олувчига тўлаб берилади. Лекин, бу алиментчи алиментни тўламасаканда дегани эмас.