Бухоро Доғистондан 10 минг бош қорамол сотиб олади
Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Доғистон Бош вазири Абдулмуслим Абдулмуслимов билан учрашувда маълум қилди. Мулоқотда вилоят раҳбари Бухоро томони қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини таъкидлади. – Афсуски, бизда ҳам бирорта ҳам жунни қайта ишлаш корхонаси йўқ. Бу йўналишдаги ривожланиш биз учун жуда муҳим ва бу истиқболли ҳамкорлик бўларди. Ҳозирдан амалий чора-тадбирларга ўтишга тайёрмиз. Бизда камида 10 минг бош қорамолга эҳтиёж бор, — деди Ботир Зарипов. Шунингдек, Ботир Зарипов бир кун аввал борган қадимий Дербент шаҳрига ташрифидан сўнг олган таассуротлари билан ўртоқлашди. -Кеча Дербентда бўлдик. Ажойиб шаҳар, ажойиб тарихий жойлар. Ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир бухоролик, менимча, буни бир марта бўлса ҳам кўришни истайди. Шу боис Бухоро ва Дербент шаҳарлари ўртасида қардош шаҳарлар алоқаларини ўрнатиш тўғрисида шартнома тузиб, тўғри иш қилдик, деб ўйлайман. Бундан ташқари, туризмни, жумладан, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз, — деди Ботир Зари