Ўзбекистонда қизлар тобора кам туғилмоқда
2024 йилнинг биринчи чорагида бошланган туғилишнинг қисқариши иккинчи чоракда ҳам давом этган. Ўзбекистон аҳолиси, 1 июль ҳолатига 37 134,2 минг кишига етган (нуфус ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 2,1% ёки 761,8 минг кишига кўпайган). Аҳолининг ўсиши секинлаша бошлаган (2023 йилнинг шу даврида ўсиш 2,2% ёки 768,8 минг нафар). Қизларнинг тобора кам туғилиши давом этмоқда. Ярим йилда туғилган чақалоқларнинг 48,0%и қизлар бўлган (Ўтган йилнинг тегишли даврида 48,1% эди). 40 ёшдан кейин фарзанд кўрганларнинг улуши ошган. Энг юқори туғилиш коэффициенти гарчи бироз пасайган бўлсада Сурхондарё бўлиб турипти (26,2 промилле). Пойтахт Тошкенда туғилиш коэффициенти 26,3дан 21,9гача тушиб кетган (сонда 38 790дан 33 305 нафаргача тушган).