Бухоролик йигит севгилисининг беҳаё расмларини Telegram’да тарқатди
Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, Бухоро вилоятида яшовчи Я.Ш. Киберхавфсизлик марказига мурожаат қилиб, ўзининг уятли фото ҳамда видео тасвирлари номаълум шахс томонидан Telegram’да тарқатиб юборганлигини айтган. Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи Р.Р. содир этганлиги аниқланган. Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Р. жабрланувчи Я.Ш. билан маълум вақт ишқий муносабатда бўлиб келган ва унинг турли беҳаё фотосуратларини Telegram орқали қўлга киритиб, унинг қариндошларига тарқатиб юборганлиги маълум бўлди. Ҳолат юзасидан Р.Р.га нисбатан Жиноят Кодексининг 141/3-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.