Jahon
Ўзбекистоннинг 4 нафар санъаткори "Тожикистон халқ ҳофизи" унвони билан тақдирланди
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг фармони билан Муножат Йўлчиева, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков ва Оғабек Собиров Тожикистон халқ ҳофизи унвони билан тақдирланди (http://www.president.tj/ru/node/33163). Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун 4 нафар ўзбекистонлик санъаткорга Тожикистон халқ ҳофизи фахрий унвони берилди. Шунингдек, Ёдгор Саъдиев ҳам “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан тақдирланди.