Prokratura

Пешкуда мудҳиш қотиллик содир бўлди: Хотини ўлдирган эркак ҳам ўз жонига қасд қилган

Маълум бўлишича, кеча Пешку туманидаги Дегдавон қишлоғида 27 ёшли эркак Э.М. 20 ёшли хотини Б.О.ни ваҳшийларча пичоқлаб ўлдиради. Бу ҳақида хабар берган ИИОдаги манбаа, мазкур оилада мунтазам оилавий келишмовчиликлар бўлиб келганини, жанжаллар натижасида хотинини калтаклаган эр жорий йилнинг 10 июл куни 10 суткалик маъмурий қамоқ жазосига тортилганини маълум қилди. Таъкидлаш жоизки, ички ишлар органлари ва маҳалла фаоллари иштирокида оиланинг келишмовчилиги кўп бора муҳокама қилинган бўлсада, қотил эр(эндиликда марҳум) бундан тегишли хулоса чиқармаган ва шу ишга қўл урган. Ҳолат юзасидан Пешку туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

#Жиноят ва жазо.