Prokratura
Бухорода 2 000 АҚШ доллари эвазига "права" олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. фуқаролар С.М. ва К.Ғ.нинг ишончига кириб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонларидан танишлари орқали ўтказиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.