Prokratura

Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси фирибгарлик билан қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ўқишга киритиб қўйиш ва ўқишни кўчириш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди. Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро муҳандислик-технология институти кафедра ўқитувчиси А.А. қўлга олинган. У фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали ушбу институтнинг «Беларусь» техника университети ҳамкорлигидаги менежмент йўналиши бўйича ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. «Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган», дейилади хабарда.

#жиноят ва жазо