O'zbekiston

Мурожаатда кўрсатилган ҳолат назоратга олинди

Ижтимоий тармоқларда Ромитанда котлован қазиш пайтида туташ бинонинг бир қисми қулаб тушгани хақида мурожаат эълон қилинган эди. Мазкур мурожаат Ромитан тумани ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилди. Ушбу мурожаатдаги муаммо тегишли соҳа раҳбарлари томонидан ўрганилганда Ромитан туманининг Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини М.Самосий кўчасида яшовчи, "Омад Азамат турист транс" МЧЖ раҳбари Ҳамза Очиловга тегишли бўлган нотурар биноларни тўлиқлилигича бузиб, ўрнида биринчи қаватида нотурар бино ҳамда юқори қаватларда турар жой бинолари қурилиши режалаштирилган. Қурилиши режалаштирилган 7 қаватли турар жой биносининг барча қурилиш ости ва шаҳарсозлик ҳуқуқий ҳужжатлари белгиланган тартибда ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланиб, белгиланган тартибда эски биноларнинг бузилиш ишлари амалга оширилмоқда. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мурожаатда кўрсатилган нотурар бино "Омад Азамат турист транс" МЧЖ раҳбари Ҳамза Очиловга тегишли эканлигини маълум қиламиз. 🇺🇿@Buxarabest🇺🇿

#Расмий муносабат