O'zbekiston
Қоракўлдаги мурувват уйида дарахт кесилгани ортидан икки шахсга 43 млн сўм жарима қўлланилди
Бу ҳақида вилоят Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. Ўрганишлар давомида, Мурувват уйи ҳудудидан 2 нафар фуқаро томонидан 17 туп ҳар-хил турдаги дарахтлар кесиб ташланганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан 2 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 42 млн 780 минг сўм табиатга етказилган зарар ҳамда жарима қўлланилди.