Buxoro

Мутассадилар нега Вилоят ҳокимини алдашди? Тиббиёт бирлашмани ким назорат қилади?

Мен Шофиркон тумани тиббиёт бирлашмасида қарийб 10 йилга яқин ишлаб келмоқдаман. Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмасидаги бир қатор қонун бузилиш ҳолатлари, бюджет пул маблағлари нотуғри сарфланиб келинаётганлиги бўйича 2024 йил май ойида Шофиркон туман прокурори Ш.Мамаризаев номига, Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси номига ёзма равишда мурожаат йўллаганман. Мазкур мурожаатларимга ечим топиш мақсадида 2024 йил 13 сентябрь санасида Бухоро вилоят Ҳокими Б.Зарипов томонидан ўтказилган сайёр қабулда бўлиб Бухоро вилоят Прокурори вакили Ж.Ахмедовга, бундан ташқари Бухоро вилоят прокуратураси 15 бўлим бошлиғи Б.Ярашовга мени мурожаатларим ижросиз қолдирилиб, Шофиркон туман прокурори Ш.Мамаризаев томонидан томонидан ҳозирги кунга қадар пайсалга солиниб, мансабдор Шофиркор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва тиббиёт бирлашмасида масъул лавозимда ишлаб келаётган унинг устозининг коррупцион жиноятлари очиқланмасдан, ёпиқли қозон ёпиқлигича қолдирилмокда. Мен йуллаган барча мурожаатларимда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, тиббиёт бирлашманинг тасдиқланган штат жадвалида соат 14: 00 дан кейин лабарант врач иш бирлиги мавжуд бўлмасада, ўз мансаб ваколатидан фойдаланиб ,конунга зид равишда қушимча 0,75 ставкда лабарант врач вазифасида ишламай ойлик олиб келаётганлигини ,ҳамда тиббиёт бирлашмада ўрта тиббиёт ва кичик тиббиёт ходимларига бўш иш ўрни мавжуд бўлмасада Шофиркон туман Бандликга кўмаклашиш бўлими билан ўзаро ҳамкорликда, Бандликга кўмаклашиш бўлимини йулланмаларини асос қилиб, шунингдек Ўз.ССВ ни ва Бухоро вилоят соғликни сақлаш бошқармасини 44 сонли - ҳамда 66 –сонли буйруғига зид равишда ўрта тиббиёт ҳамширалари ва кичик тиббиёт ходимлари ишга янгидан қабул қилинган. Аслида 2024 йил Апрель ва Май ойида ўрта тиббиёт ходимларини иш ўринлари ортиқчалигини рўкач қилиб меҳнат қонунчилигига зид равишда ходимларни, кўп йилги иш стажига эга бўлган ходимларни иш ставкалари, уларнинг розилик аризалари бўлмасада асоссиз қискартириб ўрта тиббиёт ходимлари сарсон саргардон қилиниб келинмокда. Бухоро вилоят ҳокими Б.Зарипов томонидан Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмасидаги камчиликлар танқид қилиниб, депутатлар корпуси раҳбарига ,малакали депутатлар ва Проукуратура ходимларини жалб этган ҳолда Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмаси фаолияти бўйича ўрганишлар олиб борилишини ҳамда ижроси бўйича вилоят сессиясида муҳокама қилиниши тўғрисида топшириқ берган эдилар. Ўрганишлар натижаси бўйича кенг жамоатчиликга очиқланмади. Шунингдек, Бухоро вилоят ҳокими Б.Зарипов мазкур кенгаш сессияда бундан аввал хам (2024 йил февраль ойидаги камчиликлар тўғрисидаги) шахсан ўзлари Шофиркон туман Тиббиёт бирлашмасидаги камчиликларни гувоҳи бўлганликларини, ўша вақтдаги раҳбар фаолиятига баҳо берилганилиги тўғрисида сўраганларида, Бухоро вилоят Соғликни сақлаш бошқармаси бошлиғи А.Бахронов ,у раҳбар ишдан кетган дея ёлғон маьлумот бериб, Бухоро вилоят ҳокими Б.Зариповни алдаганини ,ижтимоий тармоқларда кўриб гувохи бўлдим. Аслида мазкур камчиликларга йўл қуйган Тиббиёт бирлашма раҳбари, ҳозирги кунга қадар тиббиёт бирлашма раҳбари лавозимида фаолият юритмоқда. Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирларидан мазкур мурожаатимни назоратга олиб, амалий ёрдам беришларини сўрайман. ТАҲРИРСИЗ БЕРИЛДИ

Шофиркон _Бухоро