Prokratura

Жондорда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Жондор туманидаги “Д.Д.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконида 9 турдаги жами 833 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#Жиноят ва жазо.