Iqtisodiyot

Ўзбекистонда “суюнчи пули” миқдори ошгани маълум бўлди

Жорий йил 1 октябрдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули (“суюнчи пули”) миқдори оширилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. Октябрдан Ўзбекистонда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули 738 150 сўмдан 811 965 сўмга оширилди. Бу энг кам иш ҳақи миқдори кўтарилгани билан боғлиқ. Яъни 1 октябрдан мамлакатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 155 000 сўм этиб белгиланган. “Суюнчи пули” миқдори шундан 70,3 фоизини ташкил этади. 2024 йил 1 апрелдан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланмоқда. Иккинчи фарзанд учун эса бола туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади

#Суюнчи пули