Jahon

Толибон” Термиздаги бозорда мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради

Толибон” Ўзбекистон расмийларидан Термиздаги умумий чегара бозорида консерт ва мусиқий дастурларни бекор қилишни сўради. Агар бу талаб бажарилмаса, Афғонистон фуқароларига ушбу бозорга кириш тақиқланиши мумкин. Термиздаги чегара бозорига ташриф буюрувчилар учун мусиқий дастурлари ва концертлар ташкил этилган. Кечалари ўзбек санъаткорлари томонидан концертлар ўтказилади. Ўзбекистон ҳукумати вазият юзасидан қабул қиладиган қарори икки томонлама муносабатларга ёки ижобий, ё салбий таъсир қилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, август ойида Термиз халқаро савдо маркази очилган бўлиб, “Толибон” ва Ўзбекистон ўртасидаги келишувга кўра, афғонистонликлар ушбу бозорда визасиз 15 кун давомида қолиш имкониятига эга.

#Дунё