Бухорода АИ-80 бензинни асоссиз сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан нефт маҳсулотларини етказиб бериш ва уларни сотувга чиқарилиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида бир қатор АЁҚШларда қоидабузарликлар аниқланди. Хусусан, Бухоро тумани “Шергирон” МФЙда жойлашган “Э.Н.М.” МЧЖга қарашли АЁҚШ ўрганилганда жорий йилнинг октябр ойи бошида фаолияти тўхтатилганлигига қарамасдан, 10-, 16-, 18-октябр кунлари давомида жами 11,3 тонна АИ-80 русумли автобензин биржа орқали харид қилиниб, шохобчага туширилмасдан харидорларга сотилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди