CCB

Доримас, бирорта шприц беряптимикан?”. “Док-1 Макс” сабаб боласи ногирон бўлиб қолган ота вазирни ёлғон гапиришда айбламоқда

Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров ОАВ вакиллари билан суҳбатда Ўзбекистонда “Док-1 Макс” воқеаси сабаб ногирон бўлиб қолган болаларга давлат томонидан тиббий ёрдам берилаётганини маълум қилганди. Фарзанди 2022 йил декабрь ойида “Док-1 Макс”дан заҳарланган ва 65 кун комада ётган Феруз Нуритдиновнинг айтишича, вазир жамоатчиликка ёлғон маълумот берган.  Ўша вазир ҳам, унинг ходимлари ҳам ҳатто давлатнинг бирорта шифохонаси шифокорлари ҳам бирор марта ўғлимнинг ҳолидан хабар олмаган-ку. Қандай қилиб кўмак бераётган экан? Ҳатто уйимнинг эшиги қайси томонга очилишини билмай туриб, биз ногирон бўлиб қолган болаларни даволаяпмиз, кўмак беряпмиз дейишга уялмадими? Ўша вазирдан сўранг-чи, доримас, бирорта шприц берганмикан? Вазир бундай ёлғон гапириб турса, ундан пастдагилардан нима кутайлик?, дейди “Док-1 Макс” сиропи сабаб гапиришдан, юришдан тўхтаган ва биринчи гуруҳ ногиронига айланган 5 ёшли Алибек Ўктамовнинг отаси Феруз Нуритдинов.  Феруз Нуритдиновнинг айтишича, вазирнинг бу гапидан сўнг кўпчилик ота-оналар вазир билан кўришиш ниятида юрибди.  2022 йилнинг декабрь ойи бошларида болам шамоллаб қолгани учун “Док-1 Макс” сиропини ичира бошладик. Ўғлим сироп ичишни бошлашидан уч кун ўтиб, қайт қилди. Нукус шаҳридаги шифохонада боламнинг икки буйраги ишламаётганини айтиб, Тошкентга олиб бориш кераклигини уқтиришди, деганди аввалроқ “Дарё” журналистига бу ҳақида гапириб берган ота. Жабрланувчининг айтишича, у фарзандини даволатиш учун айни кунга қадар сотилган уйи ва яқинларидан олинган қарзлари эвазига тўпланган катта миқдордаги маблағини сарфлаб бўлган. Шунга қарамасдан, унинг фарзанди гапиролмайдиган, юролмайдиган ногиронга айланга

ССВ